Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 12 мамлакат элчихоналари билан алоқаларни музлатиб қўйишга кўрсатма берди. Ушбу мамлакатлар Исроилни Фаластиннинг босиб олинган ерларида яҳудий манзилгоҳларини қуришни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни маъқуллагани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
Айтилишича, гап Буюк Британия, Франция, Россия, Хитой, Япония, Украина, Ангола, Миср, Уругвай, Испания, Сенегал ва Янги Зеландия ҳақида кетмоқда.
Илгарироқ шу масала юзасидан Исроил ТИВга ўн мамлакат элчиси чақирилган ҳамда улар билан индивидуал тартибда суҳбатлар ўтказилган эди. Бош вазир, шунингдек, ҳукумат аъзоларига ушбу мамлакатларга боришни тақиқлади ҳамда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан учрашувни бекор қилди.
Шу билан бирга, CNN’нинг билдиришича, бош вазирнинг қарори мамлакатларнинг алоқаларига айтарли таъсир кўрсатмайди, негаки тақиқ савдо, хавфсизлик ҳамда реал ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатларига чеклов қўймайди.
Изоҳ (0)