КХДР АҚШ Конгрессининг корейс аслли америкаликларнинг Шимолий Кореядаги қариндошлари билан бирлашишига чақирувчи резолюциясини маъқуллаш қарорини кескин танқид остига олди. Тегишли изоҳ Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бу ташаббус АҚШ маъмурияти сиёсатининг жиноий табиатини яширишга қаратилган ҳийладан бошқа нарса эмас. Айнан АҚШ корейс миллатининг бўлиниб кетиши учун тўлиқ жавобгардир», — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, расмий Вашингтон вазиятни яхшилаш йўлида ҳеч қандай қадам ташламагани етмагандай, Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига асосий сабабчи ҳамдир. Хусусан, АҚШ Жанубий Корея билан ҳамкорликда ўтказаётган қўшма манёврлар ана шундай провокацион қадамлардан бири сифатида баҳоланди.
Изоҳ (0)