• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Криштиану Роналду 4 карра «Олтин тўп» соҳибига айланди (видео)

    Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» соҳибига айланди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

    Фото: Twitter / @realmadrid

    Фото: Twitter / @realmadrid

    31 ёшли ҳужумчи 2015/16 йилги мавсумда «Реал» билан ЕЧЛ ғолиби, Португалия терма жамоаси билан эса Евро–2016 чемпиони бўлди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда у 48 ўйинда майдонга тушиб, 51 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.

    «Чемпионат»нинг таъкидлашича, овоз бериш жараёнида бутун дунёдан 173 нафар ОАВ вакили иштирок этди. Унга кўра, Роналду 745 очко тўплади ва «Олтин тўп–2016» мукофотига лойиқ деб топилди. «Барселона» етакчиси Лионель Месси 316 очко билан иккинчи, «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн 198 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

    «Олтин тўп–2016» совринига даъвогарлик қилган футболчиларнинг очколар бўйича рўйхати қуйидаги кўринишни олди.

    1. Криштиану Роналду («Реал», Португалия термаси)2. Лионель Месси («Барселона», Аргентина термаси)3. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция термаси)4. Луис Суарес («Барселона», Уругвай термаси)5. Неймар («Барселона», Бразилия термаси)6. Гарет Бэйл («Реал», Уэльс термаси)7. Рияд Маҳрез («Лестер Сити», Жазоир термаси)8. Жейми Варди («Лестер Сити», Англия термаси)9-10. Жанлуижи Буффон («Ювентус», Италия термаси) ва Пепе («Реал», Португалия термаси)11. Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Дортмунд, Габон термаси)12. Руй Патрисиу («Спортинг», Португалия термаси)13. Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед», Швеция термаси)14–15. Поль Погба («МЮ», Франция термаси) ва Артуро Видаль («Бавария», Чили термаси)16. Роберт Левандовски («Бавария», Польша термаси)17–19. Тони Кроос («Реал», Германия термаси), Лука Модрич («Реал», Хорватия), Димитри Пайет («Вест Хем», Франция).

    Португалиялик футболчи «Реал» Японияда давом этаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашаётгани учун, 12 декабрь куни бўлиб ўтган «Олтин тўп–2016» тақдимот маросимида иштирок эта олмаслиги хабар қилинганди.

    Роналдуга мукофот «Реал»га тегишли «Сантьяго Бернабеу» стадионининг музейида топширилгани боис, унинг «Олтин тўп–2016»ни қўлга киритиши олдинроқ маълум бўлганини тахмин қилиш мумкин.

    2016 йилги «Олтин тўп» мукофотига даъвогарлик қилган яна 11 номзод — Уго Льорис («Тоттенҳэм», Франция термаси), Серхио Рамос («Реал», Испания термаси), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия термаси), Пауло Дибала («Ювентус», Аргентина термаси), Диего Годин («Атлетико», Уругвай термаси), Андрес Иньеста («Барселона», Испания термаси), Коке («Атлетико», Испания термаси), Гонсало Игуаин («Ювентус», Аргентина термаси), Томас Мюллер («Бавария», Германия термаси), Мануэль Нойер («Бавария», Германия термаси) ва Серхио Агуэрога («Манчестер Сити», Аргентина термаси) ҳеч қайси бир журналист овоз бермади.

    Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду фаолияти давомида тўртинчи марта «Олтин тўп» соҳибига айланди. Бунга қадар у 2008, 2013 ва 2014 йилларда ушбу мукофотга лойиқ деб топилганди.

    Фото: Twitter / @10Ronaldinho

    Фото: Twitter / @10Ronaldinho

    «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш бўйича «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ҳамон етакчилик қилмоқда. 29 ёшли футболчи 2009, 2010, 2011, 2012 ва 2015 йилларда, жами 5 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

    [playbuzz-item playbuzz_url="https://www.playbuzz.com/muhrima10/messi-va-ronaldu-erasiga-qaysi-futbolchi-yakun-yasab-beradi"]

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    13.12.2016, 08:33   Изоҳ (0)   24339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси 1/16 финалида «Сент-Этьен»га қарши ўйнайдиган бўлди

    12.12.2016, 17:52

    Йозеф Блаттер: ФИФА бош котиби футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди

    11.12.2016, 10:01

    Тошкентлик гроссмейстер Тимур Гареев бир йўла 48 киши билан шахмат ўйнаб, жаҳон рекордини ўрнатди

    11.12.2016, 09:21

    Мексикада WBA йўналишида жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар боксчи ўлдирилди

    10.12.2016, 19:01

    ХОҚ допинг туфайли Россияга қарши киритилган санкциялар муддатини узайтирди

    08.12.2016, 10:16

    Обид Асомов: «Локомотив»нинг Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишида менинг ҳам ҳиссам бор

    03.12.2016, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.