Голливуд юлдузи Билл Мюррей Оқ Уйда АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама билан гольф ўйнади. Ўйин видеоси Оқ Уйнинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Актёр гольфни президентдан кўра яхшироқ ўйнашини намойиш этди — унинг гилам устидаги шиша қадаҳга коптокни туширишга бўлган уч уриниши ҳам муваффақиятли якунланди. Обама эса икки марта бунга уриниб кўриб, икки сафар ҳам натижага эриша олмади.
So Bill Murray walks into the Oval Office... #GetCovered https://t.co/X4R4hhC5Fe
— White House Archived (@ObamaWhiteHouse) December 12, 2016
Изоҳ (0)