Россиялик мутахассис, ЦСКА жамоасининг собий бош мураббийи Леонид Слуцкий Нидерландиянинг «Витесс» жамоасига мураббийлик қила бошлайди. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Россиялик спорт мураббийи Хэнк Фрейзернинг ўрнини эгаллайди.
У қачон лавозимга келиши ҳозирча номаълум.
Слуцкий ЦСКА бош мураббийлигини тарк этиши 6 декабрь куни, жамоа Чемпионлар Лигасида «Тоттенҳэм»дан мағлуб бўлганидан сўнг эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)