Пичоқ билан қуролланган фаластинлик эркак Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил аскарларига ҳужум қилди, аммо аскарлар ўт очиб, уни ўлдирди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Гумондор чегара қўшинлари аскарларининг ҳеч қандай кўрсатмаларига бўйсунмади. Улар эркакни тўхташга чақирса ҳам, у пичоқ билан қуролланганча ҳужумни давом эттирди. Аскарлар ўт очиб, уни зарарсизлантирди», — деб маълум қилди полиция вакили.
2015 йил сентябрида Фаластин-Исроил қарама-қаршилиги кескин тус олди. Шундан буён Исроил ва Иорданнинг ғарбий соҳилида турли қуроллар воситасида 300 дан ортиқ ҳужумлар уюштирилди, бунинг оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)