Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси (ББГФ)нинг амалдаги президенти, ушбу спорт тури бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ташкилот президентлигига ягона номзод бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Ирина Винер-Усмонова.

Ирина Винер-Усмонова.
Фото: «ТАСС»

Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи ҳисобланган Ирина Винер-Усмонованинг номзодини федерациянинг барча ҳудудлардаги вакиллари қўллаб-қувватлади.

ББГФнинг Новогорск шаҳрида старт оладиган конференциянинг кун тартибида ташкилот президентининг 2013–2016 йиллар учун ҳисоботи, ББГФнинг президенти, ижрочи директори, вице-президенти ва федерация Ижроқўми сайлови ўрин олган.

Ирина Винер-Усмонова 1992 йилдан Олимпия тайёрлаш маркази бош мураббийи, 2001 йилдан бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Винер-Усмонова 2008 йили ББГФ президенти этиб сайланганди.

Қайд этиш жоиз, 27 ноябрь, якшанба куни Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига қайта сайлангани ҳақида хабар берилганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк