Россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) амалдаги президенти Алишер Усмоновнинг ушбу лавозимга қайта сайланиши жаҳон қиличбозлиги учун чинакам ғалаба бўлди. Бу ҳақда Россия қиличбозлик федерацияси раҳбари Александр Михайлов «ТАСС»га берган интервьюсида маълум қилди.
27 ноябрь куни россиялик бизнесмен FIE президентлигига қайта сайланди. У ягона номзод бўлгани боис овоз бериш талаб этилмади, барча делегат унинг номзодини қўллаб-қувватлаши кифоя қилди.
«Албатта, Алишер Бурхоновичнинг FIE президенти лавозимига қайта сайланиши жаҳон қиличбозлигининг ғалабаси бўлди. Унинг раҳбарликка келиши билан жаҳонда қиличбозликнинг ривожланиш суръатлари икки баробарга тезлашди. Жуда кўп қизиқарли лойиҳалар пайдо бўлди, бундан ташқари, FIE’нинг молиявий аҳволи жуда барқарордир», — таъкидлади Михайлов.
Изоҳ (0)