Франция Альпларида икки ўринли кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳалок бўлган икки учувчининг танаси Шамберидан шарқроқда топилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, шахси ҳали аниқланмаган икки эркак Германиянинг Дортмунд шаҳридан учиб чиққан. Самолёт Франциянинг Альбервиль шаҳрига йўл олган эди. Аммо у вақтида манзилга етиб бормагани боис қидирувлар бошлаб юборилди.
Самолёт бўлаклари Трело тоғида, 2200 метр баландликда топилди.
Полиция маълумотларига қараганда, ёмон об-ҳаво туфайли самолёт тоғ ёнбағрига қулаган.
Изоҳ (0)