БМТ бош котиби Пан Ги Мун Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг вафоти муносабати билан мамлакат халқига таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Халқаро ташкилот раҳбари Куба, ҳеч нарсага қарамай, ислоҳотлар йўлидан боришда давом этишига ишонч билдирди, шунингдек, Кастро билан уч йил муқаддам бўлиб ўтган охирги учрашувини эсга олди.
«Мен 2014 йил январида Кубага ташрифим чоғида собиқ президенти Фидель Кастро билан бўлиб ўтган учрашувни яхши эслайман. Биз жонли суҳбат қурдик, бутун дунёдаги вазиятни, шунингдек, барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилдик», — деди Пан Ги Мун ўз мурожаатида.
Унинг фикрича, Кастро даврида Куба соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида тараққиётга эриша олди.
«Умид қиламанки, Куба ислоҳотлар ва гуллаб-яшнаш йўлида ривожланишда давом этади», — деб хулоса қилди Пан Ги Мун.
Изоҳ (0)