Европарламент раиси Мартин Шульц учинчи муддатга Европа Иттифоқи қонунчилик органи спикерлигига номзодини кўрсатмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Шульц ушбу лавозимни 2012 йил январидан буён эгаллаб келади.
2017 йилда Шульц Германия Социал-демократик партиясидан Бундестагга сайланишни режалаштирмоқда.
«Кейинги йили мен Шимолий Рейн-Вестфалия бўйича Германия СДП рўйхатига бошчилик қиламан. Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади», — деди сиёсатчи.
Шульц Германияда жамоатлар орасидаги ва уларнинг ичидаги нотенгликни бартараф этиш лозимлигини таъкидлаб, бунинг юзасидан Берлиннинг ўзидан иш олиб бориш нияти борлигини билдирди.
Изоҳ (0)