Испаниянинг янги шакллантирилган ҳукумати аъзолари қирол Филипп VI олдида қасамёд қилди. Маросим монархнинг «Сарсуэла» қароргоҳида бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
13 нафар ҳукумат аъзоси навбатма-навбат, қўлини Испания конституциясига қўйган ҳолда ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришга қасамёд қилди.
Бош вазир Мариано Рахой 3 ноябрь куни янги ҳукумат таркибини таништирди. Бу сафар вазирлар маҳкамасига беш нафар аёл кирди — 2011 йилдаги ҳукуматда тўрт аёл бор эди. Бундан ташқари, ҳукуматда олти янги шахс пайдо бўлди. Хусусан, ички ишлар, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари алмашди.
Изоҳ (0)