Гонконгда аста сувга тўлиб бораётган савдо марказида қаҳвасини охиригача ичиб олиш учун қолган қария суратга олинди, дея хабар бермоқда Meduza.
Савдо маркази жойлашган Чхайвань туманида бир неча кун тинимсиз ёғган ёмғир натижасида тошқин юз берган.
Интернет фойдаланувчилари отахонга «Старбакс амаки» деб ном қўйган.
Эълон қилинган суратларнинг бошқа бирида қаҳвахона ходимлари тебранмас хўранда ўз қаҳвасини ичиб бўлишини сабр билан кутаётганини кўриш мумкин.
Бироз вақт ўтиб, «Старбакс амаки»нинг ёнига қулоқлик таққан бир ёш йигит ҳам қўшилган.
Турган гапки, улар интернет фойдаланувчиларининг ҳазил-суратлари қаҳрамонларига айланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)