Таниқли сўз устаси Обид Асомов Instagram’даги саҳифасида ўзининг карнай ушлаб тургани, бошқа бир қизиқчи Шукрулло Исроилов эса ноғора чалаётгани тасвирланган суратни эълон қилди.
«Кеча унутилмас кун бўлди. Қўшалоқ байрам! Туғилган бир ёқдаю, асосийси — Собит акамни кенжа ўғли Аббосхонни уйлантирдик. Карнай-сурнайни бегона қилмадик: ўзимиздан чиқди!», — деб ёзди Обид Асомов Instagram’даги саҳифасида.
Обид Асомов тўй ҳақида шундай деб ёзди: «Жуда гўзал, унутилмас тўй бўлди. Санъаткор дўстларимга, ҳамма-ҳаммаларига беминнат хизматлари учун ўзим номимдан, Асомовлар сулоласи номидан алоҳида раҳмат! Аббосхон, Лобархон, бахтли бўлинглар!».
22 октябрь куни Обид Асомов 54 ёшга тўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)