Lufthansa авиакомпаниясининг Флорида штатидаги Орландо шаҳрига йўл олган самолёти салони тутай бошлаганлиги туфайли Канада аэропортига шошилинч қўнди. Бу ҳақда Die Welt нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса Ньюфаундленд оролининг Гандер шаҳрида юз берганлиги маълум қилинган. Бортида 345 нафар йўловчи ва 18 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 747-400 самолётининг учувчилари қўнишга рухсат сўраган.
Ҳозирги пайтда салоннинг тутай бошлаганлиги сабаби номаълум, йўловчиларга захира самолёти етказилади.
Изоҳ (0)