Халқаро олимпия қўмитаси 2022 йили Пекинда ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида Хитой ҳукумати цензурасиз интернетни таъминлаб беришига умид билдирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
ХХРда интернет ва ОАВ устидан назорат олиб борилади. Айни пайтда Хитойда Facebook, Twitter, Instagram, YouTube, Google сингари йирик ресурслар блоклаб қўйилган.
ХОҚ президенти ўринбосари Кичкина Хуан Антонио Самаранч Олимпиадага даъвогарлик талабномасида расмий Пекин интернет эркинлигини таъминлашга кафолат берганини эслатиб ўтди.
«Пекин билан ҳамкорлик тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, улар доим сўзларига амал қилади. Биз бу сафар ҳам шундай бўлишига ишонамиз», — деди у.
Изоҳ (0)