«ПСЖ» ва Кот д’Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси Серж Орье «Ростов» жамоаси ярим ҳимоячиси, Мали терма жамоаси аъзоси Мусса Думбияни қутқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи доирасида ўтаётган учрашув чоғида Думбиянинг тутқаноғи тутиб қолган.
Воқеа учрашувнинг ўнинчи дақиқасида рўй берди. Думбия ивуарлик ўйинчилардан бири билан тўқнашиб кетиб, йиқилди. Тутқаноқ туфайли унинг тили орқага кета бошлади. Шифокорлар етиб келгунига қадар Серж Орье малилик ҳамкасбига ёрдам кўрсатди.
У Думбияни ўзига келтиришнинг уддасидан чиқди. Ўйиндан сўнг Думбия ва Орье футболкаларини алмаштирди.
Учрашув 3:1 ҳисобида Кот д’Ивуар фойдасига якунланди.
Изоҳ (0)