ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг 4-турида Хитойни қабул қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдаги биринчи гол ўйиннинг 50-дақиқасида «Локомотив» аъзоси Марат Бикмаев томонидан киритилди. Иккинчиси эса беллашув якунига 5 дақиқа қолганида Бикмаевни алмаштирган Отабек Шукуров томонидан урилди.
Мазкур ғалабадан кейин ўзбекистонликлар очколар сонини 9 тага етказиб олди ва Эрон — Жанубий Корея ўйини якунига етмаган бир пайтда гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
ЖЧ—2018 Саралаш. «А» гуруҳи. 4-тур 11 октябрь, сешанба
Ўзбекистон — Хитой 2:0
Голлар: Марат Бикмаев, 50 (1:0). Отабек Шукуров, 85 (2:0).Ўзбекистон: Александр Лобанов — Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Жалолиддин Машарипов, 83), Сервер Жепаров, Марат Бикмаев (Отабек Шукуров, 64), Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов, 90+2), Игорь Сергеев.
Хитой: Янг Дзи, Рен Ханг, Ду Веи, Фенг Ксяотинг, Ву Ли, Сай Хуйканг, Хао Жунмин, Жао Мингдзиан, Сун Ке (Дзианг Жинпенг, 18, Жанг Юннинг, 54), Гао Лин, Дзианг Нинг (Хуанг Бовен, 66).
Изоҳ (0)