Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев 8 октябрь, шанба куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Лола Каримова-Тиллаева отаси қабри зиёрати давомида юз берган ҳолат ҳақида ҳикоя қилди.
«Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар», — дея изоҳ қолдирди Лола Каримова-Тиллаева.
Изоҳ (0)