7 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати бўлди. У «Колумбиядаги можарони ҳал қилиш саъй-ҳаракатлари учун» мукофотга лойиқ кўрилди.
2. Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади. Россия президенти 7 октябрь куни 64 ёшга тўлди.
3. Муфтий Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди. Бу рейтингнинг 2009 йилги таҳриридан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 2013 йилгисида эса Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов жой олган эди.
4. Ўзбекистонда транспорт воситасини олиб қочганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин. Олиб борилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йил мобайнида транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 65 фоизга ошган.
5. Олий Лигада сўнгги ўринда бораётган «Андижон» клуби футболчилари пахта териш учун пахта даласига олиб чиқилди. «Бепоён далада клуб раҳбарияти, футболчилар ва ишчи ходимлар ёнма-ён меҳнат қилиб, юртимизнинг пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди».
Изоҳ (0)