Эфиопия мухолифати ҳукуматга қарши уюштирган акция чоғида юзага келган тиқилинчликда 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мухолифат вакилларининг маълум қилишича, полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ қўллаганидан сўнг одамлар тартибсиз чекина бошлаган, бунинг натижасида кўплар оёқ остида қолиб кетган.
Ҳукумат ҳам бир неча киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)