Германияда автопилотда ишловчи Tesla автобус билан тўқнашди
Германияда АҚШнинг Tesla Motors компаниясининг автопилотда кетаётган машинаси автобус билан тўқнашди. Бу ҳақда, N24 телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўқнашувга электрон ассистент ишидаги нуқсон сабаб бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум. Полиция маълумотларига қараганда, воқеа Шлезвиг-Гольштейн еридаги Гудов деган жойда содир бўлган.
Tesla Model S ЙТҲ чоғида автоматик бошқарувда бўлгани айтилмоқда.
ЙТҲда ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар