Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат ҳукумати Жанубий Курилдаги баҳсли тўртта оролни Япония ихтиёрига қайтариб олиш бўйича Россия билан олиб борилаётган музокараларда олға силжишга эришишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Биз кенг кўламда, жумладан, иқтисодий соҳадаги муносабатларни ривожлантириш, тўртта оролни қайтариш масаласини ҳал этиш ва тинчлик битимини тузиш бўйича Россия билан музокараларни астойдил олиб бориш ҳақида ўйлаяпмиз», — деди Абэ.
Абэ декабрда Россия президенти Владимир Путин билан кутилаётган учрашувда ушбу масалаларни «сокин вазиятда» муҳокама қилиш ва тинчлик битимини тузиш бўйича музокараларда юксалишга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)