Ўзбекистонлик таниқли боксчи, жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевнинг оёғи кесиб ташланди. Бу ҳақда бокс мураббийи Мурат Эргашев Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Дўстлар, Тошкентдан қайғули хабар келди. Бизнинг машҳур чемпионимиз — Руфат Рисқиевнинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинди», — дейилади хабарномада.
Айтилишича, айни пайтда «Тошкент йўлбарси» Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонасининг жарроҳлик бўлинмаси 5-палатасида даволанмоқда.
67 ёшли собиқ спортчи 1974 йили жаҳон чемпионлиги рутбасини қўлга киритган, шунингдек, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)