АҚШнинг Вашингтон штатидаги Берлингтон шаҳрида жойлашган савдо марказида рўй берган отишма қурбонлари сони беш кишига етди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ тўрт қурбон ҳақида маълум қилинган эди.
Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари аёл, бир нафари эркакдир.
«Биз жиноятчини ҳали ҳам қидирмоқдамиз. Кўчага чиқманглар, хавфсизликда қолинг», — деди штат полицияси вакили сержант Марк Фрэнсис матбуот анжумани чоғида.
Жиноятчи тахминан Лотин Америкаси вакили эканлиги ва ов милтиғи билан қуроллангани айтилмоқда. Терговда полицияга ФҚБнинг маҳаллий бўлинмаси ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)