Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриядаги авиазарбалар чоғида ИШИД террорчи гуруҳининг 40 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кеча, 22 сентябрь куни Туркиянинг Сурия чегараси яқинидаги Килис шаҳрига ракета келиб тушди. Бунинг оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ва яралангани билдирилди.
Туркия ҳарбийлари шу ҳужумга жавобан ўтказилган операция чоғида ИШИДнинг ўнлаб жангариларини йўқ қилди. Жавоб ҳужумлари кеча бошланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)