Йилнинг иккинчи чорагида Евроиттифоқдан 300 мингдан ортиқ одам сиёсий бошпана сўради
Европа Иттифоқига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 2016 йилнинг апрель июнь ойлари орасида 305,7 минг кишини ташкил қилди. Бу биринчи чоракдагидан 6 фоизга кўпроқдир, деб маълум қилади «Интерфакс».
Евростатнинг билдиришича, январь мартдаги мурожаатлар сони 287 мингтани ташкил этган эди.
Энг кўп мурожаат Сурия фуқароларидан олинган — 90,5 минг. Ундан кейинги ўринда Афғонистон (50,3 минг), Ироқ (34,3 минг).
Мурожаат қабул қилувчилар орасида биринчи ўринда Германия, ундан кейинги ўринларда Италия, Франция, Венгрия ва Греция турибди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар