УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини 2020 йилги Европа чемпионати ўйинларини бирйўла 13 та мамлакат ҳудудида ўтказишга қарор қилган эди, аммо бу ишқибозларнинг ҳаракатланиши ва кўчиб юришида катта қийинчиликлар туғдиради. Бу ҳақда ташкилотнинг янги раҳбари Александр Чеферин баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу қарор биз учун хавфлидир. Бу ишқибозларга катта муаммо туғдиради», — таъкидлади у AP билан мулоқот чоғида.
2014 йил сентябрида УЕФА ижроия қўмитаси 2020 йилги Европа чемпионатини 13 мамлакатда ўтказишга қарор қилганди. Учрашувлар Санкт-Петербург, Рим, Мюнхен, Боку, Копенгаген, Бухарест, Амстердам, Дублин, Бильбао, Будапешт, Брюссель ва Глазго шаҳарларида ўтиши лозим эди. Финал Лондон шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)