Чеченистоннинг Шалинский тумани прокурорининг ёрдамчиси Магомед Гучигов Москва шаҳрида бўлиб ўтган тўй кортежида машинадан туриб ўқ отгани боис ишдан бўшатилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия бош прокуратураси расмий вакили Александр Курённийнинг маълум қилишича, Чеченистон прокурори Шарпудди Абдулқодиров Гучиговнинг ишдан бўшатилиши тўғрисидаги буйруқни 21 сентябрь куни имзолаган. Сабаб сифатида ёрдамчи прокурорлик қасамёдини бузгани ва прокуратура ишчиси ғурурини топтовчи ишлар қилгани кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари, Гучигов воқеа жойига етиб келган полициядан прокуратурада ишлашини яшириб, бу билан терговнинг боришига тўсқинлик қилган.
11 сентябрь куни Москва жанубидаги Каширский шоссесида тўй кортежида иштирок этаётган икки автомобиль ҳайдовчиси ҳавога ўқ узган эди. Porsche Panamera ва Bentley Continental ҳайдовчилари — Магомед Гучигов ва Василий Есенкин ўша куни қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)