АҚШнинг Шарлотт шаҳрида (Шимолий Каролина штати) 20 сентябрь, сешанба куни хизматдаги полициячи шубҳали эркак кишини ўлдирди. Бу эса шаҳарнинг 100 га яқин қора танли аҳолиси иштирокидаги норозилик намойишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, полиция патрульи тунда жиноятда гумонланувчини ҳибсга олиш мақсадида кўп қаватли уйда рейд ўтказган. Машинасидан ўқотар қурол билан чиқиб, яна тезда автомобильга қайтган эркак ҳуқуқ-тартибот ходимида шубҳа уйғотган.
Шубҳали шахс яна қурол билан пайдо бўлганда полициячи унга қарата ўт очган. Гумонланувчи шаҳар шифохонасига етказилганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.
Шарлотт полиция бошқармаси раҳбари Керри Путнининг аниқлик киритишича, ўлдирилган эркак қидирувдаги жиноятчи бўлмаган.
Маҳаллий маъмурият вакиллари қурбон қайси ирққа мансублигига аниқлик киритмади. Бироқ намойиш қатнашчиларининг маълум қилишича, ўлдирилган шахс афроамерикалик бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)