Чеченистон Республикаси раҳбарлиги вазифасини вақтинча бажарувчи Рамзан Қодиров Чечен аёли куни муносабати билан Грознийнинг «Сафия» саройида уюштирилган тантанали қабул маросимига ташриф буюрди. У залга ўрта аср яроғ-аслаҳаларида, қилич ва найза билан қуролланган ҳолда кириб келди, деб хабар беради TJournal.
«Чеченистон аёллари йил сайин фанда, маданиятда, соғлиқни сақлашда, ижтимоий ҳаётда янги марраларга эришаётгани бизни қувонтиради. Мен Чеченистоннинг барча аёлларини самимий қутладим, уларга тинчлик ва фаровонлик тиладим. Барча қизлар ажойиб гулдасталарга эга бўлди. Кўчада эса тунги осмонни байрамона мушакбозлик оловлари ёритди!», — деб ёзди Қодиров видео остида қолдирилган изоҳда.
Изоҳ (0)