Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига унинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Лола Каримова-Тиллаевалар гул қўйди. Гул қўйиш маросими «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Ҳазрати Ҳизр масжидидаги қадимий қабристонда Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева иштирокида Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди. Дафн маросими 3 сентябрь куни Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)