«Чўқинтирган ота» фильмининг съёмкаларида фойдаланилган, Калифорния штатининг Лос-Анжелес округида жойлашган дала ҳовли 195 миллион доллар нарх билан сотувга қўйилди. Бу ҳақда, WSJ’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лос-Анжелес ғарбидаги Беверли-Хиллз туманида 1925 йили қурилган дала ҳовли АҚШ ҳудудидаги энг қиммат кўчмас мулк объектларидан бири ҳисобланади. Икки гектар майдонда олтита иншоот, шу жумладан, тунги клуб ва кинотеатр жойлашган; турар-жой мажмуи 28 ётоқхонага эга.
Мажмуа таркибига, шунингдек, боғлар, иккита теннис корти, ҳовуз ва 400 кишига мўлжалланган қабул зонаси киради.
Дала ҳовлини америкалик меъмор Гордон Кауфман лойиҳалаштирган.
Охирги пайтларда уй ойига 600 минг долларга ижарага берилаётган эди.
Илгари дала ҳовли хўжайини — инвестор Леонард Росс томонидан 165 миллион долларга баҳоланган эди.
Изоҳ (0)