Франциялик автоташувчилар ва фермерлар Кале шаҳри атрофида муҳожирлар ўз ихтиёрича қуриб олган қароргоҳни бузиб ташлаш талаби билан шаҳарни тўсиб қўймоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
AFP’га кўра, Калега 70 юк машинасидан иборат икки колонна яқинлашмоқда. Улар шаҳар яқинида бирлашиб, А16 автомагистралини тўсиб қўймоқчи. Бу йўлдан Европа юк ташувчилари Буюк Британияга юк етказишда транзит мақсадида фойдаланади. Йўлда намойишчиларга трактор минган қишлоқ хўжалиги ишчилари қўшилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Каленинг ўзида савдогарлар ва докерлар жонли занжир қуришни режалаштирмоқда. Бу акция 500 кишини тўплаши айтилмоқда.
Изоҳ (0)