14 август санаси Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар учун омадли келди. Куннинг биринчи жангида Фазлиддин Ғоибназаров рақибини мағлуб этган бўлса, кейинроқ Ҳасанбой Дўстматов Олимпиаданинг олтин медалларини қўлга киритганди.
Ҳисоб бўйича учинчи жангни Мурод Аҳмадалиев ўз фойдасига ҳал қилди. 56 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи қозоғистонлик Қайрат Ералиевни ҳар учала раундда ҳам мағлуб этди.
У чорак финал жангини 17 август куни аргентиналик Альберто Мелианга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги ғалаба ўзбекистонлик спортчи учун минимум бронза медалини кафолатлайди.
Изоҳ (0)