Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров Рио—2016 даги иккинчи жангида ҳам рақибини яққол устунлик билан мағлуб этди.
Ҳиндистонлик Манож Кумарга қарши рингга чиққан Ғоибназаров чорак финал чиптасини қўлга киритди. У ўзининг биринчи жангида конголик Малонга Дзаламоуни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақа медалларига эга чиқиши учун Фазлиддин Ғоибназаров яна 1 та жангни ютиши керак бўлади.
Изоҳ (0)