7News телеканали Жеки Чан ва Тесс Хобрич бош ролларни ижро этган «Қонли пўлат» фильмининг кадр орти видеосини чоп этди. Видеода актёрлар Сидней опера театри устида роль ижро этаётганини кўриш мумкин, деб хабар беради TJournal.
Апрель ойида Жеки Чан 62 ёшга тўлди, шунга қарамай, у мураккаб саҳналарни каскадёрлар ёрдамисиз бажаришга уриниб келмоқда. Видеода кўринишича, Тесс Хобрич эҳтиёт шарт тросдан фойдаланган, Жеки Чан эса томда усиз ҳаракат қилган.
Сценарийга кўра, Жеки Чан аёлни криминал гуруҳдан қутқаришга ҳаракат қилаётган махсус мўлжал кучлари агенти ролида гавдаланади. Фильм 2017 йилда катта экранларга чиқади.
Изоҳ (0)