Сурияда россиялик ҳарбий хизматчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Воқеа ҳақида Кабардин-Болқор республикаси раҳбари Юрий Коков Instagram’даги саҳифаси орқали айтди. Ҳалок бўлган ҳарбийнинг исми-шарифи — Аскер Бижоев, у Кабардин-Болқор республикаси Урван туманининг Нарткала шаҳрида истиқомат қилган.
У ҳарбий вазифани бажариш чоғида ҳалок бўлди. Ўлимидан сўнг Бижоев Жасорат ордени билан мукофотланди.
22 июль ҳолатига кўра Сурияда 14 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)