Хитойнинг China Capital Investment Group компанияси Австралиянинг Катта тўсиқ рифида жойлашган оролни 19,2 миллион долларга харид қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уитсанди архипелагининг Саут Молль ороли жисмоний шахс томонидан шу йилнинг апрель ойида сотувга қўйилганди. Агентликнинг қайд этишича, келишув 12 гектар соҳилни, бу ерлар учун ноёб саналган 600 метр оқ пляжни ҳамда миллий боғ билан ўралган 15 гектарлик ер майдонини ўз ичига олди.
China Capital Investment Group оролда 1 300 кишига мўлжалланган шахсий курорт барпо этмоқчи, аммо айни дамда лойиҳа ҳукуматнинг муҳокамасида бўлиб турибди.
China Capital Investment Group учун Уитсанди архипелагидаги ушбу харид биринчиси бўлмади. 2015 йилда компания Дейдрим оролидаги спа-курортни 23 миллион долларга сотиб олганди.
Изоҳ (0)