Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Россия билан илиқ муносабатларининг тикланиши унинг НАТО билан мулоқотни давом эттиришига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг расмий вакили Иброҳим Қалиннинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Биз НАТОнинг энг кучли иттифоқчиларидан бири бўлиб қолмоқдамиз. Россия билан муносабатларимиз бунга тўсқинлик қилмайди», — деди у.

Шунингдек, Туркиянинг альянс билан Сурия масаласидаги ҳамкорлиги Россия билан мулоқотнинг мустаҳкамланишидан зарар кўрмаслиги таъкидланди.

Ўтган йили кескинлашган Туркия-Россия муносабатлари охирги пайтларда яна илиқлашиб бормоқда. Жумладан, 9 август куни Эрдўғон Санкт-Петербургга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оқ қумли пляжлар, экзотика ва буддалар мамлакати: Краби ороли ҳақида туристлар нималарни билиши лозим?
Марказий Осиё
Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди
Дунё
Анқарадаги ракета заводида портлаш юз берди, беш ишчи ҳалок бўлди