Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида полиция ходимлари маҳаллий боғда ўзини ёқиб юборишга уринган аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда, Жанубий Қозоғистон ички ишлар департаменти баёнотига асосланиб, Kazakhstan Today нашри хабар бермоқда.
8 август куни йўл-патруль полициячилари — полиция сержанти Нурбол Муқашев ва кичик сержант Аблай Мирзаҳмет ўзига ўт қўймоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди. Абай номидаги шаҳар боғига сўров бўйича етиб борган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ёнаётган аёлни кўрди. Улар оловни ўчириб, тез ёрдам чақирди.
1971 йилда туғилган аёл ўзи устига бензин ёки бошқа ёнувчи суюқлик қуйиб, ўзига ўт қўйгани аниқланди. Унинг мотивлари номаълумлигича қолмоқда. Танасида кучли куйиш излари бўлган аёлга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа юзасидан жиноий иш очилди, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)