Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Қонунчилик палатаси депутатлари ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

    05.08.2016, 22:54 2301

    2016 йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

    Мажлис «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси билан бошланди. Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш, ушбу соҳада қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини беришини таъкидлади.

    Шундан кейин депутатлар эътиборига «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Қонун лойиҳасида ички ишлар органларининг асосий вазифа, фаолияти йўналишлари ва принциплари ҳамда уларнинг ваколат ва мажбуриятлари, шунингдек, ушбу идораларда хизмат ўташ тартиби ва шартлари, ходимларнинг хуқуқий ва ижтимоий ҳимояси яхлит ҳужжатда мужассам этилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасидаги таклиф этилаётган нормалар эркинлик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий қадриятларни демократик ҳуқуқий давлат қуриш жараёнига сингдиришда муҳим аҳамият касб этади. Қонун лойиҳасида айнан ҳуқуқий тартибга солишнинг хорижий ва миллий тажрибаси инобатга олинганлиги алоҳида эътироф этилди.

    Депутатлар янги таҳрирдаги «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилди. Муҳокама жараёнида депутатлар мазкур қонун лойиҳаси ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таъсирчанлигини ошириш ва қонун ҳужжатларидаги айрим камчиликларни бартараф этиш нуқтаи назаридан янги таҳрирда ишлаб чиқилганлигини алоҳида қайд этди. Қонун лойиҳаси биологик хилма-хилликнинг ажралмас қисми сифатида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар генофонди комплекс равишда муҳофаза қилинишини таъминлашни назарда тутади. Қонун лойиҳасида давлат органларининг ваколатлари аниқ кўрсатилган ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш юзасидан уларнинг вазифалари белгилаб берилмоқда. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этишига оид нормаларни мустаҳкамлаб қўйиш лозимлигига эътибор қаратилган.

    Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилишда барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари иштирок этди ва ўз муносабатларини билдирди.

    Муҳокамалар якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди. Депутатлар мажлис кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Польшадан Украинага ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги баёноти учун тушунтириш сўради

    Бугун, 16:41

    Ўзбекистондаги йирик бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

    Бугун, 16:31

    “Б” режа: АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Киев қандай йўл тутади?

    Бугун, 16:17

    Яккабоғда кафел, Миришкорда трансформатор ишлаб чиқарилади: Хитой тадбиркорлари Қашқадарёга 350 млн доллардан ортиқ маблағ киритадиган бўлди

    Бугун, 15:54

    Туркманистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 1 180 нафар маҳкум афв этилди

    Бугун, 15:39

    Ханчжоу—2022. Бокс бўйича Ўзбекистон терма аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари номи маълум бўлди

    Бугун, 15:28

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    Бугун, 15:27

    Россия ва Украинада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирилди

    Бугун, 15:16

    Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик эркак 9 йилга қамалди

    Бугун, 14:29

    Ҳиндистон Прагян Ой ровери билан алоқани йўқотди

    Бугун, 14:14

    Тавсия этамиз

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Украина Россиянинг ўта “нозик” жойига зарба берди — Британия разведкаси 

    18:00 / 22.09.2023

    Украина Қуролли кучлари Россиянинг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди — WSJ

    19:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?