Россия бош вазири Дмитрий Медведевни истеъфога чиқариш талаб қилинган петиция биринчи кундаёқ 100 мингдан ортиқ имзо тўплади. «Change.org» сайтига жойлаштирилган петиция ҳақида «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Балиқ бошидан айнийди, балки вазирликлар фаолиятининг ‘самарадорлиги’ шундандир?!» — дейилади петицияда. Петиция Россия президенти Владимир Путинга етказилиши таъкидланмоқда.
Аввалроқ мазкур петициянинг пайдо бўлганлиги маълум бўлган эди. 4 август куни 11:53 да уни бор-йўғи 400 киши имзолаган эди.
Изоҳ (0)