Янги мавсумдан эътиборан Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қиладиган Златан Ибраҳимович, Манчестер шаҳридан ўзи ва оиласи учун уй топди, деб хабар берди «Isport» The Sun нашрига асосланиб.
Бунга қадар швед ҳужумчиси одатда «Юнайтед»нинг рақиблари келиб жойлашадиган Манчестер Ситидаги Radisson Blu меҳмонхонасида оиласи билан истиқомат қилаётганди.
Златаннинг янги уйи 6 ётоқхонадан иборат. Уй гаражига футболчининг умумий қиймати 1,5 миллион фунтга баҳоланган барча автомашиналари сиғиб кетади. Бунинг учун Ибраҳимович ойига 16 500 фунт-стерлинг тўлаб туради.
6 та ётоқхонадан ташқари уй шинамгина бассейн ва замонавий барни ўз ичига олади. Ҳовлининг орқа томонида эса Златан яқинларини меҳмон қилиб, барбекю ташкил қилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)