Хитой жануби-шарқидаги Сичуань провинциясининг баланд тоғлар жойлашган ҳудудида космик нурларни тадқиқ этиш учун янги обсерватория қурилишини бошлади. Бу ҳақда «Хуаньцю шибао» газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Объект Гардзе-Тибет автоном округининг Дабба уездида денгиз сатҳидан 4,4 километрдан ортиқ баландликда жойлашади. Лойиҳа LHAASO (Large High Altitude Air Shower Observatory) — «Атмосфера ёмғирларини тадқиқ этиш учун баланд тоғда жойлашган катта обсерватория» номини олди.
Қурилиш қиймати 1,2 миллиард юанга (180 миллион доллар) баҳоланмоқда, бинонинг биринчи қисми беш йилдан кейин фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
«Космик нурлар ва уларнинг келиб чиқишини ўрганиш коинот ва унинг тараққиётини ўрганишда муҳим роль ўйнайди. Бу Қуёш системасидан ташқарида жойлашган моддалардан намуна олишнинг ягона усулидир», — деб таъкидлади лойиҳанинг илмий раҳбари Цао Чжэнь.
Изоҳ (0)