Ўзбекистонда Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан чоп этиладиган иш фаоллиги индекси июнь ойида 1049 пунткни ташкил этиб, май кўрсаткичларига нисбатан 4,9 фоизга ошди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич ўзгара бошлаган 2015 йил январидан буён индекс 31 фоизлик ўсиш намоён этиб, 1311 пунктга етди.
Июнда иш фаоллигининг ортиши индекснинг уч компонентидаги ўсиш билан боғлиқ:
- товар-хом аёш биржасида хом ашё хариди жадаллигининг 13,2 фоизга ошиши;
- амалдаги хўжалик юритувчи субъектлар компонентининг 1,5 фоизга яхшиланиши;
- бизнеснинг савдо белгиларига эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш фаоллигининг 3,3 фоизга ортиши.
Иш фаоллиги индекси Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишнинг қайси босқичида эканлигини тезкор тарзда аниқлаш мақсадида 2014 йилда ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)