Арманистон президенти Серж Саргсян 29 июлга ўтар тунда Ереванда калтакланган журналистлардан кечирим сўради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«29-дан 30 июлга ўтар кечаси содир бўлган кўнгилсизликлар учун журналистлардан кечирим сўрайман. Бу ўша кунларда йўл қўйган энг катта хатоимиздир», — деди у.
Саргсян бу воқеалар таҳлили асосида тегишли хулосалар чиқарилишига ваъда берди.
29 июль тунида полиция «Сасна црер» гуруҳи тарафдорларининг намойишини тарқатиб юбораётган пайтда журналистлар жабрланган эди. Жумладан, «Армения» телекомпанияси ходимлари калтакланди, «1in.am» сайти журналистлари полиция қўллаган махсус воситалар туфайли куйиш жароҳатларини олди. Life портали оператори ҳам жабрланди.Намойишлар давомида 165 киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)