Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби «Реал» Халқаро Чемпионлар Кубогидаги иккинчи ўйинида «Челси» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадрид клуби биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Марсело беллашувда дублга эришган бўлса, яна битта тўп Диас номига ёзилди.
«Челси»ни йирик мағлубиятдан Эден Азар қутқариб қолди. Унинг 80 ва 91-дақиқада киритган голлари ҳисобнинг 3:2 бўлишини таъминлади.
«Реал» турнирдаги биринчи ўйинни «ПСЖ»га қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида енгилганди. «Челси» эса илк ўйинда «Ливерпуль» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган.
3 август куни ҳар икки клубни яна 1 тадан ўйин кутиб турибди. «Реал» Карло Анчелотти бошчилигидаги «Бавария» билан, «Челси» эса Италиянинг «Милан» клуби билан тўқнаш келади.
International Champions Cup—2016 Энн-Арбор, АҚШ 30 июль, шанба
Изоҳ (0)