7 нафар саудиялик ҳарбий хизматчи Яман чегарасидаги тўқнашувда ҳалок бўлди
Яман чегарасида исёнчи хусийлар билан содир бўлган тўқнашувда Саудия Арабистони қуролли кучларининг етти ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган араб коалицияси тарқатган баёнотга кўра, хусийлар Саудия Арабистони чегарасига дахл қилишга уринган, аммо уларнинг бу ҳаракати тўхтатиб қолинган.
«Исёнчилар тинчлик келишувини қўпол тарзда бузди», — таъкидланади хабарномада.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар