Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмонова РФ спорт вазири лавозимини эгаллаш нияти йўқлигини ва бу масала ҳеч қачон кун тартибида турмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ матбуотда миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси бўлмиш Ирина Винер-Усмонова спорт вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Бутун ҳаётимни бадиий гимнастикага бағишлаган ижодий шахс сифатида ҳаётимдаги асосий мақсадни амалга ошириш учун ажойиб имкониятга эгаман, у ҳам бўлса россиялик спортчиларни тарбиялаш, бадиий гимнастикани ривожлантириш ва шогирдларим севимли спорт турида ютуқларга эришиши учун қўлимдан келган барча ишни қилишдир. Ҳеч қачон РФ спорт вазири лавозимини эгаллаш ниятим бўлмаган. Бундай масала кун тартибида турмаган ва мен билан муҳокама қилинмаган», — деди Винер-Усмонова хонимнинг 24 июль, якшанба куни тарқатилган баёнотида.
Россиянинг амалдаги спорт вазири Виталий Муткодир.
Изоҳ (0)